Ўзбекистон ва Тожикистон чегара бўйича музокара ўтказди
Жамият
−
09 Июль 2021
14649Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон – Тожикистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ишчи делегацияларининг навбатдаги йиғилиши ниҳоясига етди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 4-9 июль кунлари Фарғонада бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси линияси бўйича демаркация ишларини муҳокама қилиб, демаркация линияси лойиҳаси ва давлатлараро чегарада чегара белгиларининг ўрнатилиши юзасидан фикр алмашган.
Томонлар Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасида дала демаркацияси ишларини давом эттиришга келишиб олган.
Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтган. Тадбир якунлари бўйича Протокол имзоланган.
Тожикистоннинг яна бир қўшни давлат Қирғизистон билан чегарасида нотинчликлар ҳалигача давом этмоқда. Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғи яқинидаги “Головной” сув олиш жойидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлди. 29 апрелда Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен ва Лайлак туманларида отишмалар 30 апрель ва 1 май кунлари давом этди.
1 май куни томонлар отишмани тўлиқ тўхтатиш ва чегарадан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олишга муваффақ бўлди. Худди шу куни тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетди.
LiveБарчаси