Ўзбекистон ва Россия янги лоукостер тузишни режалаштиряпти

Жамият

image

Ўзбекистон ва Россия йўловчи ва юк ташиш учун ҳамкорликда лоукостер ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи йиғилишида айтиб ўтилди.

РФ Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистон делегациясига Транспорт вазири Элёр Ғаниев, Россия делегациясига Росавиация бошлиғи Александр Нерадко бошчилик қилган.

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган йиғилишда Ҳаво транспорти федераль агентлиги ва Фуқаролик авиацияси агентлиги ўртасида хавфсиз парвоз соҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишувни имзолашга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. 

Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида икки давлат ўртасида рейслар сонини кўпайтириш, йўловчи ва юк ташиш учун ҳамкорликда лоукостерни ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия парвоз

Баҳолаганлар

509

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг