Ўзбекистон ва Россия “спецназ”лари ҳарбий машғулот ўтказди (видео)

Жамият

image

Аввалроқ Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Саяна тоғларида РФ Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон махсус топшириқлар бўлинмаси (спецназ) қўшма машғулотлар ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳарбий машғулотлар жорий йилнинг 8 июнь куни бошланиб, 11 июнга қадар давом этди. 

Биринчи босқичда ҳарбий хизматчилар тошлоқ жойлардан ўтиш, шунингдек Ғарбий Саяна тоғ тизмасининг юриш қийин бўлган тошли ерларида шартли равишда жароҳат олганларни баландликка олиб чиқиш ва олиб тушиш машқларини бажарди. Шунингдек, беморларни ҳайвонлар ёрдамида эвакуация машғулотларини ўтади. 

Бугун, 11 июнь куни Красноярск ўлкасида бўлиб турган Россия ва Ўзбекистон “спецназ”ининг қўшма машқлари якунланди. Улар денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда, Ғарбий Саяна тоғларидаги полигонда ҳарбий машғулот ўтади.

“Аввало, мен давлат раҳбарларига, шунингдек Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбариятига, бундан ташқари Ергаки ўқув маркази ходимларига ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Бу ерда россиялик ҳамкасблар билан танишиб, тажриба ва маҳорат алмашиш имкониятига эга бўлдик. Менга бу ернинг табиати ва бой моддий-ўқув базаси жуда ёқди. Ушбу машғулот давомида биз катта тажриба тўпладик”, дея таъкидлайди Ўзбекистон Қуролли Кучлари подполковниги Сирожиддин Бозоров.

Қўшма разведка гуруҳлари бир неча кун давом этган машғулотларда тоғли ўрмон маршрутларини енгиб ўтиб, қидирув ва разведка тадбирларини ўтказди, шунингдек пистирмалар ва рейдлар уюштирди. 

“Машқлар давомида тоғ ва ўрмонли ҳудудларда махсус топшириқларни бажариш учун шахсий таркибни тайёрлаш бўйича тажриба алмашдик. Сибир тоғларининг оғир шароитларига қарамай, барча ходимлар топшириқларни бажаришда жасорат ва матонат кўрсатди. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги номидан машқларнинг барча иштирокчиларига ўз миннатдорлигимни билдираман”, дейди полковник Олег Соколов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг