Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари $8,9 миллиардлик қўшма лойиҳаларни келишиб олди
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
7885Иккинчи Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми ва унга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари доирасида умумий қиймати 8,9 миллиард АҚШ долларилик шартномалар тузилди. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников форум якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
“Фақат сўнгги кунларда форум доирасида 3,6 миллиард долларлик молиялаштириш билан 28 та шартнома имзоланди. 113 дан ортиқ лойиҳа муҳокама қилинмоқда, меморандумлар мавжуд, ёндашувлар мавжуд, аммо музокаралар давом этмоқда, оралиқ ҳужжатлар мавжуд – бу яна қарийб 3,7 миллиард доллар. Шунингдек, сўнгги бир ярим ой давомида форумга тайёргарлик кўриш ва қизғин икки томонлама ташрифлар доирасида 1,6 миллиард долларлик 450 та савдо ва экспорт шартномалари имзоланди – салкам 9 миллиард долларлик”, дейди Решетников.
Вазирнинг таъкидлашича, тузилган шартномалар бир марталик эмас, балки Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳудудлари даражасида “ўрнатилган ҳамкорлик тизими”ни ифодалайди.
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Россия вазирининг позициясига қўшилди ва форум доирасидаги бутун лойиҳа циклининг “саноат ва тизимли” хусусиятини қайд этди.
“Бизда аллақачон қўшма лойиҳа офисимиз мавжуд бўлиб, лойиҳа ғоясидан уни амалга оширишгача [лойиҳага ҳамроҳлик қилади]”, дейди Умурзоқов.
Шунингдек, у жорий йил охиригача Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард доллардан ошиши мумкинлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, форум доирасида Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников 2021 йилнинг 9 ойи якунига кўра мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш йиллик ҳисобда 4,5 миллиард долларга этгани, 2020 йил якунига кўра товар айланмаси 5,9 миллиард долларни ташкил қилганини айтган.
Маълумот учун, илк Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми 2018 йилда Тошкентда бўлиб ўтган.
LiveБарчаси