Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни имзолади
Жамият
−
19:44 584 1 дақиқа
Бугун, 29 май куни Остонага амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳузурида Инвестиция ва савдо соҳаларила эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
“Қайд этилишича, Йўл харитаси”да автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.
Ҳужжат жорий йил апрель-май ойларида икки давлат раҳбарларининг Бухоро ва Туркистон шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувларида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисида Ўзбекистон Президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари билан тўсиқларсиз ягона рақамли савдо маконини яратиш ташаббусини илгари сургани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси