Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Жийенбай Избасқанов вафот этди
Маданият-санъат
−
30 Октябрь 2023 6572 1 дақиқа
Кеча, 29 октябрь куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Жийенбай Избасқанов 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
Жийенбай Избасқанов 1949 йил 12 июнда Шоманай туманида туғилган. 1982-1985 йилларда “Жеткиншек” газетасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. 1990-1995 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот қўмитасида бошлиқ ўринбосари бўлиб ишлаган.
“Қорақалпоғистон” газетасида бош муҳаррир (1995-2010) лавозимида фаолият юритган.
Шоир бир қанча классик асарларни қорақалпоқ тилига таржима қилган. 2005 йилда “Қорақалпоғистон халқ шоири” фахрий унвонига сазовор бўлган. Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль