Ўзбекистон узоқ йиллик изоляциядан қутулди - “Forbes”

Олам

image

АҚШнинг дунёга машҳур “Forbes” нашри муаллиф Мелик Кайланнинг “Ўзбекистон тaрихидaги ўз ўрнини мустaҳкaмлaди” сарлавҳаси остидаги мақоласини чоп этди. 

Мақола муаллифининг фикрича, Ўзбекистон узоқ йиллар изоляция қилинганидан кейин бизнес учун очилган. Буни 16-23 июль кунлари Ўзбекистон делегациясининг AҚШга амалга оширган ташрифи давомида, Вашингтон ва Нью-Йоркдаги учрашувларда, Манхэттенда ўтказилган “Ўзбекистоннинг капитал бозори имкониятлари” мавзуидаги инвестиция форумидаги тақдимотлар исботлайди.

“Aмерикалик ишбилармонлар Ўзбекистон делегациясининг самарали ишларига ижобий қаради”, дейди Мелик Кайлан. 

Муаллиф аввало, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги илиқ ва ишончли муносабатларни пайқамаслик мумкин эмаслигини таъкидлар экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ислоҳотчи, ўз давлатининг “иқтисодий тақдирини” яхшилаш йўлларини аниқ тасаввур этадиган одам дейди. 

Мелик Кайланнинг фикрича, Ўзбекистон раҳбари бир неча йил давомида мамлакатнинг келажагини яхши томонга ўзгартирди - маҳбусларни озод қилди, Ўзбекистонда хорижий оммавий ахборот воситаларига рухсат берди, республикани ташқи савдо ва сармоялар учун очди. 

Давлат раҳбарияти юқори малакали кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон Президенти янги ёш истеъдодларни хорижий маълумотларга эга юқори лавозимларга тайинлади, мамлакатда коррупцияга қарши фаол курашмоқда. 

Шунингдек, муаллиф Ўзбекистон раҳбари мамлакатда ўзгаришлар бўлиши кераклигини яхши тушунишини ва бу йўналишдаги дастлабки қадамлар қўшни давлатлар билан чегара низоларини ҳал қилишда, улар билан фойдали тижорат шартномаларини имзолашдан бошланди, дея таъкидлайди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари аҳоли билан маслаҳатлашиш, шикоятларни кўриб чиқиш ва тегишли таклифлар учун бутун мамлакат бўйлаб қабулхоналарини очган. 

“Мазкур ғоя аҳоли билан барқарор алоқани йўлга қўйиш, одамлар билан маслаҳатлашиш, уларнинг эҳтиёжлари ҳақида билиш ва муаммоларини ҳал қилишга қаратилган”, дейди Мелик Кайлан.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг