Ўзбекистон Уммонга қарши дуранг ўйнади

Спорт

image

Бугун, 30 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши тўп сурди ва 1:1 ҳисобдаги дуранг натижани қайд этди. 

CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси доирасидаги дастлабки ўйин Тошкентдаги ”Олимпия” стадионида ўтказилди. Уммонга қарши ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 4-дақиқада рақиб жамоадан Ар-Раҳвоний ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Ҳожимат Эркинов жавоб голини урди.

Маълумот учун, CAFA Nations Cup-2025 мусобақасида 8 та миллий терма жамоа иштирок этмоқда. Ўйинлар Тошкент ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўйинларни 2 сентябрь куни Туркманистонга, 5 сентябрь куни Қирғизистонга қарши ўтказади.

Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар 8 сентябрь куни финалда тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Уммон Ар-Раҳвоний CAFA Nations Cup-2025

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг