Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади

Спорт

−

image

Кеча, 20 май куни футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси Аргентина ёшларига қарши баҳс олиб борди. 

Илк ҳисобни Ўзбекистон футболчилари очди, яъни ўйиннинг 23-дақиқасида Маҳмуд Муҳаммаджонов ўз номига битта гол ёздириб қўйди. 

Аммо орадан 4 дақиқа ўтиб, Аргентина футболчиси Алехо Велиз Ўзбекистон дарвозасига жавоб голини киритди.  

Ўйиннинг 41-дақиқасида эса Аргентина жамоасидан Валентин Карбони ўз жамоасига яна бир гол олиб келди. Шу тариқа ўйин 2:1 ҳисобда якунланиб, Аргентина футбол жамоаси ўйинда ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг