Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди
Жамият
−
06 Май 2019
3581Жорий йилнинг 29 апрель ва 5 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон–Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокараларда давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер балансининг дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди. Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокалар якунига кўра икки томон иштирокида баённома имзоланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь