Ўзбекистон Туркияга яна 71 кишилик ёрдам гуруҳини юборди

Жамият

image

Ўзбекистондан Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларига 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан мамлакат махсус борти зилзила оқибатида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Туркиянинг Ғозиантеп шаҳрига етиб борди.

Бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилган.

Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган.

Ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Ўзбекистоннинг 100 кишидан иборат қутқарув гуруҳи Туркияга етиб борган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг