Ўзбекистон туризмни ривожлантириш учун ноанъанавий усулни қўлламоқчи

Жамият

image

Жорий йилнинг 22-27 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “World Influencers Congress” I Халқаро инфлюенсерлар конгресси ўтказилади. Унда 100 га яқин таниқли блогернинг ташрифи кутилмоқда. Уларнинг орасида Instagram орқали турли мамлакатларга саёҳатлар ҳақида сўзловчи “Wonderful places” саҳифаси асосчиси Сюзанна Брух ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, Instagram’даги Wonderful places саҳифасини бугунга келиб 13 миллионга яқин киши кузатиб боради. Сюзанна Брух ўз саҳифасида 6729 пост билан бўлишган. Уларнинг орасида Греция, Франция, Италия, Сингапур, Германия, Чехия, АҚШ, Австрия, Япония каби мамлакатларнинг диққатга сазовор масканларини кўришингиз мумкин. 

Шунингдек, I Халқаро инфлюенсерлар конгресси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар қаторида “Senstylable” (9,6 млн фолловер) саҳифаси асосчиси Рейта Хакаж ҳам бўлиб, у шу кунга қадар 2 миллионга яқин пост билан бўлишган. Саҳифа мода олами ва шоппинг “ихлосмандлари” учун мўлжалланган. 

Бундан ташқари, “Matte Liquid Lipstick” бренди асосчиси, “House of Rawan” дўконлар тармоғи билан танилган Раван бин Ҳуссайн (3,6 млн фолловер), Сан-Францискода истиқомат қилувчи бьюти-блогер Садаф (2 млн фолловер), ажойиб сайёҳ-сураткаш Алтуг Галип (1,3 млн фолловер) каби фолловерлари сони кундан кунга ошиб бораётган кўплаб таниқли шахслар ҳам Ўзбекистонга ташрифларини тасдиқлашган. 

“World Influencers Congress” I Халқаро инфлюенсерлар конгрессининг асосий мақсади туризмни ривожлантириш ва инфлюенсерлар глобал тармоғини кенгайтиришга доир ғоялар ва илғор усуллар билан ўзаро алмашиш учун платформа яратишдан иборатдир. Қайд этиш лозимки, Халқаро инфлюенсерлар конгресси бутун дунёнинг фикрлар етакчиларини бирлаштиради ва мунтазам равишда дунёнинг турли нуқталарида ўтказилади.

Шуниси диққатга сазоворки, таниқли инфлюенсерларнинг Ўзбекистондаги тадбирда иштирок этиши миллионлаб хорижий фуқароларнинг халқаро конгрессга бўлган қизиқишини ошириб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш йўлида хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг