Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи бўлди

Бу қизиқ

image

1000 нафар доимий аҳолига нисбатан ҳисобланган туғилиш коэффициенти бўйича Ўзбекистонга 25,9 нафар чақалоқ тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита бу бўйича Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларда таҳлил ўтказган.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон 2021 йилдаги туғилишлар сони бўйича бошқа МДҲ давлатларига нисбатан юқори кўрсаткични қайд этган. 

Кейинги ўринларда Қозоғистон (23,5 нафар), Арманистон (12,4 нафар), Қирғизистон (22,4 нафар), Озарбайжон (11,2 нафар), Молдова (11,2 нафар) турибди. 9,6 нафар чақалоқ  туғилиши билан эса Россия энг охирги ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 905,2 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, шундан қиз болалар – 436 727, ўғил болалар –  468 484 нафарни ташкил этган.

Адиба Раҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

445

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг