Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги икки ўйинига ҳакамлар тайинланди
Спорт
−
29 Октябрь
9599Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади. “Оқ бўрилар”нинг бўлажак ўйинларида Жанубий Корея ва қувайтлик ҳакамлар ишлайди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси маълум қилди.
Қатар-Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам Ким Жонгҳеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюнёнг ва Жанг Жонгпил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам сифатида Чаэ Сангҳеоп қайд этилди. VAR’да эса Ким Ҳеэгон фаолият олиб боради.
Учрашув 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.
КХДРга қарши сафар учрашуви Лаос пойтахти Вьентян шаҳрида ўтказилади. Мазкур ўйинда қувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Али Али Аҳмад, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам Аммар Ашканани ҳисобланади. VAR’да эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.
КХДР-Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь Тошкент вақти билан 17:00 да “Лао” стадионида бошланади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь