“Ўзбекистон темир йўллари” тизимидаги тендерларда йирик қонунбузилишлар аниқланди
3-саҳифа
−
17 Апрель 4039 2 дақиқа
“Ўзбекистон темир йўллари” тизимидаги тендерларда 21 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Quyuv-mexanika zavodi” АЖ томонидан ўтказилган энг яхши таклифларни танлаш (тендер) савдолари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганишлар натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизим ташкилоти “Quyuv-mexanika zavodi” АЖ томонидан ўтказилган жами 21 млрд сўмдан ортиқ бўлган 8 та танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга мувофиқ, қўмитанинг ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилган. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларни овқат билан таъминлаш бўйича ўтказган умумий қиймати 220 миллион сўмлик икки аутсорсинг танлови ғолиблари бир шахс раҳбарлигидаги МЧЖлар бўлиб чиққанди.
Live
Барчаси