Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига директор тайинланди
Жамият
−
12 Июль 2021
6986Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига янги директор тайинланди. Янги агентлик “Ўзстандарт” агентлигининг вориси сифатида ташкил этилганди.
Қайд этилишича, Дилшод Неъматович Сатторов Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида, Дилшод Сатторов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори этиб тайинлангунга қадар “Ўзстандарт” агентлигини бошқарган.
Аввалроқ “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинганди. Унга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь