Ўзбекистон “Танк биатлони” жамоаси ғалабага эришди!

Жамият

image

15 август куни Москва вилоятида жойлашган Алабино дала-ўқув майдонида Халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” йўналиши бўйича II дивизионнинг финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон вакиллари энг яхши натижани қайд этиб, ғалабага эришди. 

Кечаги баҳсда жамоаларнинг ҳар учала экипаж аъзолари катта майдонга тушиб, эстафета шартини бажарди. Ушбу шарт давомида улар тўсиқлардан талафотсиз ўтиш, белгиланган нишонларни йўқ қилиш ва имкон қадар қисқа вақт ичида финиш чизиғини босиб ўтиши керак эди. Ўзбекистонликлар Т-72 Б-3 танкини маҳорат билан бошқариб, барча иштирокчи жамоалар ичида энг яхши натижани қайд этди. Улар жами 2 соат 7 дақиқаю 22 сонияда маррага биринчи бўлиб етиб келди. Бу вақт ичида 13 та нишон яксон қилинди.

Ўзбекистон жамоаси финалда Уганда, Куба ва Вьетнам жамоалари билан курашди.

“Танк биатлони” мусобақаси икки гуруҳда ўтказилаётган бўлиб, Ўзбекистон жамоаси унда иккинчи гуруҳдаги жамоалар билан баҳсга киришган. Бунда ҳар бир гуруҳдан алоҳида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон жамоаси кейинги йилда “Танк биатлони” мусобақасининг биринчи дивизионида қатнашиш учун йўлланмани қўлга кирита олди.

“Танк биатлони” мусобақасининг биринчи дивизиони финал баҳси 17 август куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг