Ўзбекистон Стокгольмда элчихона очади
Жамият
−
04 Декабрь 2021
3732Ўзбекистон Швеция пойтахти Стокгольмда элчихона очади. Бу ҳақда кеча, 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде учрашувди айтиб ўтилди.
Абдулазиз Комилов Швеция томонини ЕХҲТдаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, Ўзбекистоннинг мазкур тузилма билан конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотни кенгайтириш тарафдори эканлигни таъкидлади.
Ўзбекистон ва Швециянинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан бирдай манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Бўлажак тадбирлар шу жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.
Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон Элчихонасининг очилиши икки томонлама ҳамкорликни сезиларли даражада жадаллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.
LiveБарчаси