Пекин Олимпиадасида қатнашган ягона ўзбекистонлик спортчи қандай каромат кўрсатди?
Спорт
−
16 Февраль 2022
19605Хабарингиз бор, бугун, 16 февраль куни Хитой пойтахти Пекинда ўтказилаётган XXIV қишки Олимпия ўйинларида биргина спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон делегациясининг чиқишлари ўз ниҳоясига етди.
Ушбу Олимпиадада тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон шарафини Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилди. Комилжон унда гигант слалом ва слалом дастурларида иштирок этди. Айтиш мумкин-ки, гигант слалом Тўхтаев учун омадли келди. 87 спортчи старт олган ушбу дастурда ўзбекистонлик спортчи 29-ўринни эгаллади, 46 чанғичи финишга кела олмади. Бу унинг учун нафақат фаолиятидаги, балки Осиё ва МДҲ вакиллари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Афсуски, техник жиҳатдан жуда мураккаб ҳисобланган слалом дастури ушбу турнирда иштирок этаётган ягона ўзбекистонлик спортчи учун омадсиз якунланди. Финишга бир неча метрлар қолганида Тўхтаев дарвозалардан ўтишда хатога йўл қўйгани учун дисквалификация қилинди.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь