Ўзбекистон “соф” иш ҳақи рейтингида охирги ўринлардан жой олди 

Жамият

image

Ўзбекистон ўртача “соф” иш ҳақи (солиқларни ҳисобга олмаганда) бўйича рейтингда 106 та давлат ичида 96-ўринни эгаллади. Ушбу рейтинг “Numbeo” нашри томонидан тузилган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 август ҳолатига  Ўзбекистонда “соф” иш ҳақи 278,79 АҚШ долларини (3 млн 40 минг сўм атрофида) ташкил қилади. 

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан Россия 846,42 АҚШ доллари билан рейтингда 47-ўрин, Беларусь 72-ўрин (481,15 доллар) ва Арманистон 73-ўринни (471,29 доллар) эгаллаган.

Марказий Осиё давлатларидан қўшни Қозоғистон 409,3 доллар билан 78-ўринда турибди.

Рейтингда биринчи ўринни Швейцария 5,979,75 доллар, охирги ўринни эса Шри-ланка 143,84 доллар билан банд қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1084

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг