Ўзбекистон санъат арбоби Жўра Маҳмудов вафот этди
Маданият-санъат
−
24 Январь 2022
11041Ўзбекистон санъат арбоби, профессор, театр режиссёри, педагог Жўра Маҳмудов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.
Жўра Маҳмудов фаолияти давомида “Она”, “Қиёмат қарз”, “Инсонликка номзод”, “Оғриқ тишлар”, “Сохта оқсуяк”, “Қаердасан, жон болам”, “Қирол Лир” ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган.
Ҳар бир спектаклни бадиий-ғоявий юксаклиги, таъсир кучини оширишда тасвирий мусиқий, техник воситалардан унумли фойдаланган. Жўра Маҳмудов “Адолат куни”, “Овсинлар”, “Садоқат” каби саҳна асарлари, “Осмондан танга ёққан кун”, “Томчи”, “Алпомиш”, “Иккивой ва Бешвой” каби кичик томошабинларга бағишланган эртак-пьесалар ҳам ёзган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси