Ўзбекистон Россияга мигрантларни ишга ёллашни соддалаштиришни таклиф қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги россиялик ҳамкасбларига ўзбекистонликларни Россияда ташкилий ишга қабул қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Таклиф ЎзбекистонБандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Антон Котяков билан учрашувида билдирилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Москвада ўтган учрашувда қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига меҳнат мигрантларини жалб этишнинг соддалаштирилган тартиби, меҳнат жараёнларини рақамлаштириш ва қонунчилкдаги инновациялар бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

“2017 йилда имзоланган ташкилий ишга қабул қилиш бўйича ҳукуматлараро келишув пандемия даврида меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда янгиланиш ва тузатишларни талаб қилади. Ишга қабул қилиш тартиб-таомилларини ҳам ходим, ҳам иш берувчи учун имкон қадар содда ва қулай қилиб, ҳар икки томон учун зарур кафолатларни таъминлаш зарур”, деган вазир Нозим Ҳусанов.

Музокаралар натижасида 2017 йилги ташкилий ишга қабул қилиш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритиш, меҳнат муносабатларини рақамлаштириш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, корхоналарда шикастланишлар даражасини пасайтириш соҳасида меҳнат органлари ходимларини қўшма ўқув дастурлари ва амалиёт ўташ жараёнини режалаштириш, шунингдек, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш бўйича келишувларга эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг