Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонга темир йўл қатновини тиклаш бўйича мурожаат юборди
Жамият
−
08 Май 2021
4741Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонга темир йўл қатновини тиклаш бўйича мурожаат юборган. Бу ҳақда кеча, 7 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг йўловчилар ташиш, хизмат кўрсатиш, темир йўлда туризмни ривожлантириш ва истиқболли режалари муҳокамасида сўз очилди.
“Ҳозирда “Ўзбекситон темир йўллари” АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди. Ушбу мурожаат ҳар икки давлатнинг ваколатли давлат органлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва яқин келажакда амалга оширилиши мумкин”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Бухоро – Мискен” янги темир йўл линиясида электрлаштириш ишлари якунига етгач, 2 та янги “Афросиёб” поездалари олиб келиниб, Хива шаҳрига қатнаши айтиб ўтилди.
LiveБарчаси