Ўзбекистон – Россия учрашувини тожикистонлик ҳакам бошқаради
Спорт
−
19:43 1159 1 дақиқа
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг таклифига биноан мазкур баҳсда тожикистонлик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради.
Учрашувда FIFA рефериси Гулмуроди Саъдулло бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда FIFA ассистентлари Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуралов ёрдам беради.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу йиғин учун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қайдномаси эълон қилинганди.
Live
Барчаси