Ўзбекистон Россия алкоголининг асосий харидорлари қаторига кирди
Олам
−
11 Февраль 2022
11152Ўзбекистон Россиядан спиртли ичимликларни импорт қилувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди. Ушбу маълумотлар Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш федерал маркази (ФГБУ "Агроэкспорт") томонидан тақдим этилган.
Қайд этилишича, ўтган йилда Ўзбекистон Россияда кучли алкоголли ичимликлар харидини 2,7 баробарга ошириб, 999 минг долларга етказган.
Хабарда таъкидланишича, асосий импортчилар рўйхатига Ўзбекистондан ташқари, Латвия, Буюк Британия, Германия, Украина ва Қозоғистон ҳам киради.
Агентлик маълумотларига кўра, ўтган йилда Россия ташқи бозорларга умумий қиймати 195 миллион долларга тенг 2,7 миллион декалитрдан ортиқ кучли алкоголли ичимликлар (100 фоизли алкоголь бўйича) етказиб берган.
Маълумот ўрнида, ўтган йил якунига кўра Ўзбкистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 32,8 фоизга ўсиб, 7,517 миллиард долларни ташкил қилган.