“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фахрий ходими” кўкрак нишони таъсис этилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари билан ишлаш ва уларнинг хизмат ўташини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур фармон билан, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фахрий ходими” идоравий кўкрак нишони таъсис этилади. Ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимлари тақдирланади. 

Фармондаги яна бир ўзига ҳос жиҳат соҳа ходимлари орасида устоз-шогирд анъаналарига алоҳида урғу берилаётганидир. Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларига устоз-шогирд анъанасини жорий қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқланади, бунда устозлар захирасини шакллантириш тартиби, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш билан устозлар ишини ташкил қилишнинг таъсирчан механизми назарда тутилади. 

•    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида устозлар мутахассислик бўйича камида беш йил хизмат қилган, юксак касбий фазилатларга, хизматда самарали кўрсаткичларга ва тарбиявий йўналишда кўникмаларга эга бўлган энг тажрибали ходимлар орасидан танлаб олинади;

•    устозларга, қоида тариқасида, кўпи билан бир нафар офицерлар таркибидан бўлган ходим, уч нафаргача сержантлар таркибидан бўлган ходимлар, беш нафаргача сафдорлар таркибидан бўлган ходимлар бириктирилади;

•    устозлар ўзларига бириктирилган ходимларнинг таълим-тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашганида, шунингдек ходимлар лавозимга киришиши даврида хизмат интизомини бузган ҳолларда устозлар, айблик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда интизомий жазога тортилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия Президент фармони

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг