Ўзбекистон Париж-2024 га илк лицензияни қўлга киритди.
Спорт
−
14 Июнь 2022
4461Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган паралимпиячи Сервер Ибрагимов 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4-12 июнь кунлари Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Сервер Ибрагимов эркаклар ўртасида 50 метрга тўппончадан отиш бўйича баҳсларда 200.7 очко жамғарган ҳолда бронза медалига, 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича баҳсларда эса 217.1 очко жамғариб, кумуш медалга сазовор бўлган.
Таъкидлаш керакки, Сервер Ибрагимов ушбу натижаси билан Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2 та медални ёздириб қўйиш билан бир қаторда, 2024 йил Парижда бўладиган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди. Бу орқали Сервер Ибрагимов Париж 2024га лицензия қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича бир неча бор Жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, шунингдек Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳисобланади.
LiveБарчаси