Ўзбекистон пандемияга аввалдан тайёр эдими?

Жамият

image
Ўзбекистонда коронавирус қандай тарқаляпти? north_east

Ўзбекистонда коронавирус қандай тарқаляпти?

Ўзбекистонда 14 кундан бери соғайганлар сони касалланганлар сонидан юқори бўлмоқда (статистика) north_east

Ўзбекистонда 14 кундан бери соғайганлар сони касалланганлар сонидан юқори бўлмоқда (статистика)

Бугун, 6 май куни АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда Оқилов аҳоли тамонидан берилган бир қанча саволга жавоб бериб ўтди.

Савол: Пандемия бошланишидан аввал Ўзбекистонда тайёргарлик қай даражада эди?

Хабибулла Оқилов: Хитойнинг Уҳан шаҳрида эпидемия бошланиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб пандемия эҳтимолини эълон килган кунда Ўзбекистонда Махсус комиссия ташкил қилиниб, барча таёргарлик ишлари олдиндан бошланган.

Махсус кийим-кечак, ниқоблар, дори-дармонлар, дезинфекция воситалари, керакли асбоб-ускуналар келтирилган, шунингдек, тиббиёт мутахассислари COVID-19 ни даволаш бўйича малака ошириш курсларида тайёрланишди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонга коронавирус кириб келганда бизда тайергарлик даражаси юқори бўлган.

Савол: Британиялик олимларнинг Д витамини ва  қуёш нурининг етишмаслиги коронавирусдан ўлим ҳолатини кучайтириши ҳақидаги тахминлари тўғрими?

Хабибулла Оқилов: Д витамини етишмовчилигининг коронавирусдан ўлим ҳолатини кучатиришига узвий боғлиқлиги исботланмаган.

Ҳақиқатдан ҳам Д витамини етишмовчилиги организмда иммунитет заифлашишига ва унинг касалликларга тез чалинишига олиб келиши мумкин. Бироқ буларнинг барчаси олимларнинг тахминлари бўлиб, бу борада изланишлар давом этмоқда.

Савол: Вирусдан ҳимоя воситалари (ниқоб, қўлқоп, кўзойнак ва ҳоказо) ўзимизда ишлаб чиқариладими ёки хориждан келтириляптими?

Хабибулла Оқилов: Карантин даврида республикамизнинг бир қатор кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлари барча ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишган. Ниқоб, устки ҳимоя кийими, қўлқоп ва бошка дезинфекция воситалари керакли микдорда ўзимизда ишлаб чиқарилмокда.

Эслатиб ўтамиз, Республикада коронавирус билан боғлиқ 2217 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 1547 нафари соғайган бўлса, 10 нафари вафот этган. Ҳозирда 660 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг