Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига имкониятни бой берди

Спорт

−

image

Таиландда ўтаётган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг ярим финалида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жамоалари ўзаро куч синашди. Ярим финал баҳсида Ўзбекистон Саудияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бангкокдаги “Ражамангала” стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлими голсиз якунланди.

87-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Носир Салмон Ўзбекистон жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Эндиликда Олимпиада йўлланмаси учун Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун ўйинида кураш олиб боради


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг