Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш битимига қўшилди
Жамият
−
16 Ноябрь
2010Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон “Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим”нинг расмий аъзосига айланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий-ижтимоий комиссияси (ESCAP) томонидан 2016 йилда қабул қилинган ушбу ҳужжат электрон савдо ҳужжатларини ўзаро тан олиш учун шарт-шароитлар яратишга ҳамда миллий ва субминтақавий тизимларнинг операцион мувофиқлигини оширишга қаратилган.
Ҳужжат Ўзбекистон учун 2025 йил 3 февралдан кучга киради. Бугунги кунга қадар ушбу битимга расман 14 та давлат қўшилган.
Ушбу Ҳадли битимнинг асосий мақсади электрон шаклдаги савдо ҳужжатлари ва маълумотларини ўзаро тан олиш ва алмашиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, миллий ва субминтақавий тизимларнинг операцион мувофиқлигини оширишга кўмаклашиш орқали қоғозсиз трансчегаравий савдони ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг ушбу ҳужжатга қўшилиши мамлакатнинг қоғозсиз савдо халқаро тизимига интеграциялашуви, Осиё-Тинч океани минтақасидаги дўст давлатлар билан экспорт-импорт операцияларини жадаллаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистонда битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
LiveБарчаси