Ўзбекистон Осиё кубогидаги иштирокини якунлади

Спорт

image

Бугун, 3 февраль куни футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги чорак финал учрашувини ўтказди. Нодир Элибоев шогирдлари мазкур баҳсда Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 4:7 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувlf ҳисобни дастлаб Ихтиёр Ропиев очди, кейин Элбек Тўлқинов терма жамоанинг иккинчи голини киритди. Бироқ, эронликлар тез орада жавоб қайтариб, ўйин устунлигини қўлга олди ва жами 6 гол урди. Иккинчи бўлим якунига яқин Суннатилла Жўраев ва Музаффар Ахаджонов ҳисобни қисқартирди, аммо бу орадаги фарқни тенглаштириш учун етарли бўлмади. Аксинча, Эрон 7 голини уришга муваффақ бўлди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 4:7 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Маълумот учун, Нодир Элибоев шогирдлари Индонезия мезбонлигида ўтаётган Осиё кубогининг “C” гуруҳида бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият билан 4 очко тўплаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга йўлланма олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Осиё кубоги футзал Нодир Элибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг