Ўзбекистон очлик даражаси пастлиги бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда

Жамият

image
Ўзбекистон Очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича глобал альянсга қўшилди north_east

Ўзбекистон Очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича глобал альянсга қўшилди

Ўзбекистон 2021-2023 йилларда 21 балл билан энг яхши натижаларни қайд этиб, Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги борасида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Global Hunger Index 2024 йилги маълумотларига асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги сиёсий ва институционал ёндашувларининг самарадорлигини кўрсатади.

2024 йил ҳолатига кўра Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар рейтинги:

  • Қозоғистон – 25 балл;
  • Қирғизистон – 36 балл;
  • Тожикистон – 65 балл;
  • Туркманистон – 50 балл.

2020 йилга нисбатан GHI динамикаси таҳлили:

  • Тожикистон – энг оғир ҳолатда, охирги уч йил ичида индекс 62–67 балл оралиғида бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида жиддий муаммолар мавжуд;
  • Қозоғистон – 2020 йилда 21 балл билан бошлаган, бироқ 2021 йилда индекс 28 баллгача кўтарилган, ҳозирда эса 24–25 атрофида барқарорлашган. Бу озиқ-овқат хавфсизлигида муайян таҳдидлар борлигини англатади;
  • Қирғизистон – аста-секин ижобий ўзгаришлар мавжуд: индекс 42 дан 36 гача пасайган;
  • Туркманистон – 2020 йилдан буён 48–52 балл оралиғида сақланиб қолмоқда, бу эса барқарор, бироқ муаммоли вазиятни билдиради.

Global Hunger Index ҳар йили халқаро нодавлат ташкилотлар томонидан эълон қилинади ва болалар ўлими, ўсишдан қолиш, кам вазнлик ва аҳоли орасида етарли овқатланмаслик каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.

У озиқ-овқат хавфсизлигини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди: овқатланиш сифати ва етарли даражадаги истеъмол, болалар саломатлиги ва ўсиш суръатлари, умумий соғлиқ ва ижтимоий инфратузилма ҳолати. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексида Ўзбекистон 5 дан паст балл билан 22-ўринни эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Global Hunger Index

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг