Ўзбекистон Очиқ маълумотлар рейтингида нечинчи ўриндалиги айтилди
Бу қизиқ
−
21 Февраль 2023
10551Ўзбекистон “Open Data Watch” ташкилотининг Очиқ маълумотлар рейтингида 66 балл йиғиб, жаҳон бўйича 40-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкилотга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 2020-2022 йиллар оралиғида Ўзбекистон умумий балл маълумотлар қамрови бўйича 52 дан 56 га ва маълумотларнинг очиқлиги бўйича 72 дан 74 баллга кўтарилган.
Рейтингда Ўзбекистон ўрни яхшиланишига жиноят ва одил судлов, давлат бюджети субиндитикаторлардаги сезиларли ўсишлар сабаб бўлган. Хусусан, Давлат харидлари жараёнлари рақамлаштирилиб, онлайн платформалар орқали амалга ошириш тизими яратилгани, суд тизимидаги жараёнлар рақамлаштирилгани, очиқлиги таъминланаётгани эътиборга олинган.
Рейтингнинг 2022 йилги натижаларида биринчи ўринни Сингапур эгаллаган. Кейинги поғоналарни эса Дания ва Финляндия банд этган.
Минтақа мамлакатлари ҳисобланган, Қозоғистон 48, Қирғизистон 89, Тожикистон 120, Туркманистон 192-ўринларда қайд этилган.
Ўзбекистон ушбу рейтингда 2020 йилда 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган.
Маълумот ўрнида, “Open Data Watch” – очиқ маълумотлар ва расмий статистика асосида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь