Ўзбекистон Очиқ маълумотлар рейтингида 125 поғона юқорилади

Жамият

image

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) - Очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл йиғиб, жаҳон бўйича 187 мамлакат орасидан 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.

Очиқ маълумотлар рейтингида Ўзбекистон Осиё давлатлари орасида энг катта ўсиш кузатилган мамлакат бўлди.

Рейтинг икки қисмни ўзида мужассамлаштирган: маълумотларнинг очиқлиги ва қамровлилиги. Ўзбекистон очиқлик бўйича дунёда 36-ўринни, қамровлилик бўйича71-ўринни эгаллаган. Умумий ҳолатда эса 44-ўринни банд қилган.

Ўзбекистон ушбу кўрсаткич бўйича бир йилда 125 ўринга юқорилаган бўлиб, дунё миқёсида Ўзбекистон билан бир хил даражадаги ўсиш фақат Кариб денгизидаги Сент-Люсия орол-мамлакатида кузатилган.

Open Data Watch – очиқ маълумотлар ва расмий статистика ўртасида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. The Open Data Inventory (ODIN) рейтинги эса мамлакатнинг статистик таклифлари қанчалик тўлиқлигини ва улардаги маълумотлар халқаро очиқлик стандартига мос келишини баҳолайди.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг