Ўзбекистон нотариат тизими халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди
Жамият
−
30 Декабрь 2021
3044Ўзбекистон нотариат тизими Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди. Бу ҳақда Халқаро Нотариуслар Иттифоқи Ассамблеяси қарор қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, иттифоқ аъзолигига кириш учун давлатлар нотариат тизими қуйидаги юқори стандартларга жавоб бериш талаб этилади:
• тизимда нодавлат нотариуслар (хусусий нотариуслар) фаолиятининг мавжудлиги;
• нотариат соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари лотин нотариал моделига мувофиқ бўлиши;
• мулкчиликка оид миллий қонунчилик ҳужжатларининг халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларига мутаносиб бўлиши ва бошқалар.
“Ўзбекистонда 2020 йилдан хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг, аъзолик учун ариза берилган эди. Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари махсус делегация Ўзбекистонга келиб, бизнинг нотариат тизимимизни тўлиқ ўрганиб кетгач, ижобий баҳо берилди ва Иттифоқ Ассамблеяси бир овоздан Ўзбекистонни Иттифоқ аъзолигига қабул қилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Бугунги кунда Иттифоққа 90 дан ортиқ давлатлар аъзо.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь