Ўзбекистон миллий терма жамоасининг июнь ойидаги рақиблари маълум бўлди
Спорт
−
08 Май 2019
5931Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 7 июнь куни Тошкентда Корея Халқ Демократик Республикаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлган эди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар департаменти томонидан ўтказилган музокаралар натижасида, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунларидаги яна бир рақиби аниқланди. Унга кўра жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкентга Умар ал-Сома бошчилигидаги Сурия терма жамоаси аъзолари ташриф буюрадиган бўлишди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь