Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия билан ўйнайди

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказадиган бўлди. Сречко Катанец шогирдлари жорий йилнинг 20 ноябрь куни россиялик футболчилар билан куч синашишади. Баҳс Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Аввалроқ, Эдин Жеко ва Миралем Пьянич бошчилигидаги Босния ва Герцеговина терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этишдан бош тортганди.17 ноябрь куни руслар Душанбеда Тожикистон билан баҳс олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 ноябрь куни қўшни Қозоғистон терма жамоаси билан Тошкентда синов ўйини ўтказади. Ўйин соат 18:00 да "Пахтакор" стадионида старт олади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг