Ўзбекистон Миллий фрилансерлар маркази ташкил этилади
Жамият
−
29 Май 2020
4944Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Интернет тармоғи орқали хизматлар экспортини амалга оширувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг жисмоний шахсларга веб-фрилансерликни ўргатиш, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва резидентлик мақомини бериш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги Миллий фрилансерлар марказини (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Қуйидагилар белгилаб қўйилади:
Интернет тармоғи орқали меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга масофавий тарзда хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган ўзини ўзи банд қилган, Марказ резиденти мақомини олган фуқаролар веб-фрилансер ҳисобланади;
Марказ веб-фрилансерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича экстерриториаллик тамойили асосида, шу жумладан масофавий тарзда курсларни ташкил этади ҳамда мазкур курсларни муваффакқиятли тамомлаган тингловичларга сертификат беради;
Марказнинг резидент мақоми сертификатга эга бўлган жисмоний шахсларга ҳамда сертификатга эга бўлмасдан Интернет тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга масофавий тарзда хизматлар кўрсатиб, меҳнат даромади олиб юрган жисмоний шахсларга, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий тарзда берилади;
Марказ веб-фрилансерларнинг касби, тажрибаси, хизматлари қиймати кесимида Ягона реестрни юритади ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашади;
нодавлат таълим муассасалари Марказ билан тузилган шартномаларга мувофиқ веб-фрилансерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш хизматларини кўрсатади ҳамда уларга Марказнинг сертификатини тақдим этади;
Марказ резидентларига вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилади;
Марказ резидентларига вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг олтмиш фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ижтимоий солиқни тўлаш ҳисобига ҳамда қирқ фоизи Марказ ҳисоб рақамига йўналтирилади;
Марказ резидентларига ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.
Веб-фрилансерларга:
Интернет тармоғи орқали масофавий тарзда хорижий жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш (ишлар бажариш), кўрсатган хизматлари (бажарган ишлари) учун Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги хисоб рақамларига ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритмасдан ҳамда банк комиссиясини тўламасдан хорижий валютада тўловларни қабул қилиш;
хорижий жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) учун шартнома тузиш ўрнига битим (оферта) тўғрисидаги оммавий таклифни қабул қилиш ёки электрон маълумот алмашиш ёхуд кўрсатган хизматлар (бажарилган ишлар) учун ҳисоб-фактура (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим этиш йўли билан амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
LiveБарчаси