Ўзбекистон Марказий Осиёда ойлик иш ҳақи бўйича нечанчи ўринда?
Жамият
−
31 Июль 2021
60642Марказий Осиё минтақасига 5 та давлат: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. Қуйида энг сўнгги маълумотларга асосланган ҳолда, ушбу мамлакатлардаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳақида сўз боради.
1. Қозоғистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 251 508 тенгени ташкил этди.
251 508 тенге = 592 АҚШ доллари
2. Ўзбекистонда Давлат статистика қўмитаси тақдим қилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 2 миллион 971 минг сўмни ташкил қилмоқда.
2 971 000 сўм = 279 АҚШ доллари
3. Қирғизистонда жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 20 715 сомни ташкил қилган.
20 715 сом = 244 АҚШ доллари
4. Туркманистон билан эса барчаси қийин — бу борада расмий маълумот топиш мушкул. Одатда бундай статистика оммага ошкор қилинмайди. “Rambler” нашри 2020 йилда ушбу мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 230 АҚШ долларига тенг бўлганини ёзган.
5. Тожикистонда Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 июнь ҳолати бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 1492,5 сомонийни ташкил қилган.
1492,5 сомоний = 130 АҚШ доллари
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь