Ўзбекистон Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли икки давлатдан бири бўлди
Олам
−
30 Октябрь 2023
31996Қирғизистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли давлат деб топилди. Аёллар учун тинчлик ва хавфсизлик глобал индексининг (WPS) сўнгги рейтингига кўра, Ўзбекистон 177 мамлакат орасидан 94-, Қирғизистон эса 95-ўринни эгаллади.
Ҳисоботда айтилишича, қирғиз аёлларининг 13 фоизи, ўзбек аёлларининг эса 7,3 фоизи яқинлари томонидан зўравонликка учраган.
Қирғизистонда давлат органларида аёллар улуши бор-йўғи 20 фоизни ташкил этади.
Туркманистон энг юқори рейтингга эга – рейтингда 58-ўрин. Қозоғистон 80-ўринда, Тожикистон 90-ўринда.
Умуман олганда, ўн уч тоифадаги аёлларнинг аҳволини баҳолайдиган глобал рейтингга 177 давлат киради.
Юқорида Норвегия, Дания, Финляндия, Исландия, Швеция, Швейцария, Люксембург, Австрия, Нидерландия ва Янги Зеландия бор.
Аёллар учун энг хавфли давлатлар Жанубий Судан, Конго, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон ва Яман.
WPS индекси Жоржтаун аёллар, тинчлик ва хавфсизлик институти ҳамда PRIO гендер, тинчлик ва хавфсизлик маркази томонидан Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида чоп этилади.
LiveБарчаси