Ўзбекистон мактабларида янги фан жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистондаги мактабларда “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” каби фанларни бирлаштирган ҳолда 2020/2021 ўқув йилидан ягона “Тарбия” фани босқичма-босқич жорий қилинади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 23 августь куни таълим тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши баёнида айтилишича, Республика Маънавият ва маърифат маркази Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда бу бўйича амалий чоралар кўриши белгиланган.

Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда мактабда тарбиявий ишларни ташкил этадиган янги профессионал педагоглар авлодини тайёрлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

янги фан мактабларда

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг