Ўзбекистон маҳсулотларининг ЕИдаги энг йирик харидори маълум бўлди

Жамият

image

Польша сўнгги икки йил давомида Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Ўзбекистон маҳсулотларининг энг йирик импортчиси бўлиб келяпти. Бу ҳақда Нью-Йоркда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унинг польшалик мавқедоши Збигнев Раунинг учрашувида маълум қилинди.

“Польша ТИВ раҳбари Збигнев Рау жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик. Ўзаро савдо ва инвестиция соҳаларида, айниқса, тўқимачилик саноатида улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди”, дейди Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида. 

Айтилишича, 2022 йилда Европа Иттифоқи аъзолари томонидан Ўзбекистондан харид қилинган тўқимачилик маҳсулотларининг қарийб 45 фоиз Польша ҳиссасига тўғри келган. 

Вазирларнинг учрашуви давомида Европа Иттифоқи, БМТ, ЙХҲТ ва ЖСТ доирасида мулоқотни янада фаоллаштиришга келишиб олинган. Кун тартибидан меҳнат миграцияси ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Европа Иттифоқи Польша Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг