Ўзбекистонга хориждан энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулоти киряпти?
Жамият
−
01 Июнь 2022
13859Ўзбекистон жорий йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилган озиқ-овқат маҳсулотлари рейтингида буғдой яққол пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:
• Буғдой – 281,4 млн. АҚШ долларига
• Шакарқамиш – 119,6 млн. АҚШ долларига
• Маргарин маҳсулотлари – 113,3 млн. АҚШ долларига
• Қорамол гўшти – 66,5 млн. АҚШ долларига
• Картошка – 46,8 млн. АҚШ долларига
• Ўсимлик ёғи – 44,8 млн. АҚШ долларига
• Какао ва шоколад – 39,4 млн. АҚШ долларига
• Буғдой уни – 38,5 млн. АҚШ долларига
• Сут маҳсулотлари – 22,7 млн. АҚШ долларига
• Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 22,6 млн. АҚШ долларига
• Банан – 21,9 млн. АҚШ долларига
• Парранда гўшти – 17,4 млн. АҚШ долларига
• Чой – 16,8 млн. АҚШ долларига
• Маккажўхори – 15 млн. АҚШ долларига
• Кофе – 11 млн. АҚШ долларига
• Мандарин – 9,1 млн. АҚШ долларига
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
• Қозоғистон – 38,2 фоиз;
• Россия – 25,2 фоиз;
• Бразилия – 11,3 фоиз;
• Беларусь – 4,4 фоиз;
• Покистон – 3,5 фоиз;
• Бошқа давлатлар – 17,4 фоиз.
LiveБарчаси