Ўзбекистон хитойлик мутахассислар билан коронавирусга қарши курашда янги шартномани имзолади

Жамият

image

Бугун, 4 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов Ўзбекистонда бўлиб турган хитойлик шифокор ва мутахассислардан иборат делегация билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида коронавирус инфекциясига қарши курашда ҳамкорлик бўйича янги шартнома имзоланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Икки давлат шифокорлари ўртасидаги учрашувда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” фармацевтика компанияси ўртасида халқ табобатини ривожлантириш, бу борада илмий изланишлар олиб бориш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича шартнома имзоланган. Унда мамлакатда халқ табобатини ривожлантириш борасида қатор вазифалар белгилаб олинган.

Жумладан, ўзбек ва хитой халқ табобатини ўзаро уйғунлаштириб, соҳада самарали қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ҳам ташхис қўйишда, ҳам даволашда унумли фойдаланиш белгилаб олинган. 

Учрашув сўнггида хитойлик мутахассислар томонидан COVID-19 га қарши Хитойда муваффақиятли қўлланилган анъанавий хитой табобати усулида тайёрланган дори воситаларининг дастлабки қисми тақдим этилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон юкоронавирусга қарши курашда бугунгача Германия, Туркия, Япония ва Жанубий Корея билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made