Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда ютқазди

Спорт

image

Бугун, 6 март куни футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралияда ўтаётган ОФК Осиё кубоги доирасидаги 2-тур учрашувини ўтказди. Унда Котрина Калбайте шогирдлари Хитой терма жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда ҳисоб 30-дақиқада хитойлик футболчилар томонидан очилди. Иккинчи бўлимда эса 51- ва 77-дақиқаларда киритилган голлар Хитой жамоасига баҳсни йирик ҳисобда якунлаш имконини берди.

Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогидаги дастлабки икки учрашувида ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон “Б” гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда улар жорий йилнинг 9 март куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Котрина Калбайте шогирдлари 1-турда Шимолий Корея терма жамоасига ҳам 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой ОФК Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг