Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом оламдан ўтди
Маданият-санъат
−
10 Декабрь 2020
11387Бугун, 10 декабрь куни Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом 82 ёшида вафот этди.
Тўлан Низом (асл исм-шарифи Низомиддинов Тўланбой) 1939 йил 17 августда Андижон вилояти, Бўз туманининг (ҳозирги Бўстон) Бешгул қишлоғида туғилган. 1965 йилда Андижон педагогика институтини тугатган. 1983-85 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимида масъул котиб, 1985-2001 йилларда Бўз педагогика билим юртида директор бўлиб ишлаган.
Ижодкорнинг илк шеърий тўплами – “Сенинг эртакларинг” 1970 йилда нашр этилган. Шундан сўнг Тўлан Низомнинг “Ифтихор” (1982), “Ой қизлар” (1988), “Муқаддас руҳ” (1993), “Ватан туйғуси” (1993), “Чаман ичра”, “Акс-садо”, “Интизорлик” (1994), “Даҳр боғи” (1995), “Сайланма” (1998) каби шеърий тўпламлари эълон қилинган.
Шоир 1998 йилда Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими унвони билан тақдирланган. Халқаро Чўлпон ва Бобур мукофотлари лауреати. “Меҳнат шуҳрати” (2003) ва “Эл-юрт ҳурмати” (2008) орденлари соҳиби ҳисобланади.
QALAMPIR.UZ таҳририяти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь