Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 25 август куни Ўзбекистон халқ бахшиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Шоберди бахши Болтаев 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

“Шоберди бахши Болтаев ўзининг бутун ҳаётини бахшичилик санъатига, миллий достончилик анъаналарини асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказишга бағишлади. У кўплаб халқ достонларини ёдлаб, устоз-шогирд мактабини шакллантиришда, ёш бахшиларни тарбиялашда ва уларни халқаро майдонларга олиб чиқишда фидокорона хизмат қилди. Унинг ижроси нафақат юртимизда, балки қўшни мамлакатларда ва хорижий саҳналарда ҳам кенг эътироф топган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Шоберди Болтаев 1944 йилда Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг Мунчоқ қишлоғида туғилган. Дастлаб 1965 йилда Мунчоқ қишлоғидаги Нодира номли 8 йиллик мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1968 йил Термиз давлат педагогика институтининг педагогика факультетида таҳсил олган. 

Марҳум “Алпомиш”, “Олтин қовоқ”, “Олланазар Олчинбек”, “Кунтуғмиш”, “Сулувхон”, “Санам гавҳари”, “Малла савдогар”, “Ойпарча” каби достонлар ва “Дўмбирам”, “Меҳмондир”, “Тилар”, “Нима керак?”, “Билмади”, “Ойпари” каби термаларни куйлаб, халққа танилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти, балерина, раққоса, устоз ва мураббий Гулнора Маваева 94 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бахши Шоберди Болтаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг