Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 30 октябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, “Дўстлик” ордени соҳиби, дубляж устаси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Театр арбоблари уюшмаси хабар берди.

Маълумот учун, театр ва кино актёри, Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 1938 йилнинг 3 январь куни Наманган шаҳрида туғилган. У Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатгач, 1958 йилдан бери Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида актёр, сўнгра театр директори лавозимида ишлаган. Аҳмедов мазкур жамоада ишлаш жараёнида элликдан ортиқ спектаклларда асосий ролларни маҳорат билан талқин этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган атоқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёқуб Аҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар