Ўзбекистон халқаро Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида ўз мукофотини жорий қилади

Жамият

image

2021 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан “Имомлар юртига саёҳат” мукофоти жорий қилинади.

Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича “Йўл харитаси” ҳам ишлаб чиқилиб, унда Зиёрат туризми йўналишида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари ҳал қилинади.

Шунингдек, 2021 йил август ойига қадар Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва  Ташқи ишлар вазирлиги Дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари ва Ҳадис талабалари мусобақалари ғолиблари ўртасида гранд-финални Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқадилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуръон

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг