Ўзбекистон Қозоғистон автомобиль бозорида Россиянинг ўрнини эгаллади

Олам

image

Lada Қозоғистонда узоқ вақт ҳукмронлик қилганидан сўнг, Ўзбекистон автомобиллари республикадаги етакчиликни Россия автомобилсозларидан тортиб олди. Бу ҳақда “Газета” хабар берди.

“КазАвтоПрома” статистикасига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида 2 573 та Lada сотилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 52 фоизга кам.

Шу давр мобайнида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари 11,7 мингта сотилган ва Қозоғистон бозорида биринчи ўринни эгаллаган ва ўсиш 4,5 бараварга тенг бўлган.

Қозоғистон бозорида Chevrolet’дан кейинг энг кўп Hyundai (10,3 минг та), Toyota (5,6 минг та) ва Kia (2,6 минг та) сотилган.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон автомобиль

Баҳолаганлар

1159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг